Илмий - амалий музакоралар ишлаб чиқаришнинг муҳим омили
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4801-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Институтнинг бир гурух профессор-ўқитувчилари жумладан: Рахматов Н.Р, Муратов А.Р., Шарипов З.Ш., Матякубов Б.Ш., Ибраймов А., Икрамов Н.М., Абдисаматов О.С., Отахонов М. ҳамда “Сув хўжалиги вазирлиги” вакилллари, ИСМИТИ ходимлари Жиззах ва Сирдарё вилоятларига 2021 йил 27-29 август кунлари ташриф буюрдилар ҳамда қуйидаги ишлар амалга оширилди:
1. 2020 - 2021 йилларда амалга оширилган ирригaция ва мелиорaция объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари билан яқиндан танишилди.
2. Ирригaция ва мелиорaция объектларини қуриш ва реконструкция қилиш жараёнида кузатилган камчиликлар аниқланди ҳамда уларни келгусида бартараф қилиш келишиб олинди.
3. 2022 йилда амалга ошириладиган ирригaция ва мелиорaция объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, тиклаш ҳамда кузатув ишларига илмий томондан хулоса бериш бўйича махаллий эксплуатaция ташкилоти мутахассислари (техник ва технологлар), лойиҳа ташкилоти мутахассислари ҳамда “Сирдарёсувқурилишинвест” ДМ ва “Жиззахсувқурилишинвест” ДМ раҳбарлари билан тажриба алмашилинди.
“Сирдарёсувқурилишинвест” ДМ ва “Жиззахсувқурилишинвест” ДМ раҳбарияти 2020-2021 йилларда амалга оширилган ишлар бўйича қисқача ҳисобот беришди. Шу билан бир қаторда ҳозирги кунда уларни қийнаётган масалларга ҳам тўхталиб ўтишди.
1.Ирригaция ва мелиорaция ишларини бажаришда эксковаторга 1 соатда бажарадиган ишига ажратилган маблағ бўйича аниқ методик кўрсатма йўқлиги.
2. Канал ва зовур тармоқларида инженерлик ишларини амалга оширишда мухофаза зоналари мавжуд эмаслиги бўлса яна бир томондан инженерлик ишларни амалга оширишда канал атрофига экилган дарахтларнинг илдиз тизими катта муаммолар туғдиришини таъкидлаб ўтишди. Бу бўйича вазирлик ходимлари ёрдам бериши кераклиги таъкидлаб ўтилди. Умуман олганда келгусида ирригaция ва мелиорaция объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, тиклаш ҳамда кузатув ишларини сифатли олиб бориш ва илмий хулоса беришда асосий тамойиллар юзасидан институт профессор-ўқитувчилари томонидан бажариладиган ишлар кўлами янаб бир бор келишиб олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати