«Inno Week-2019» инновациялар форуми

“Бугунги кунда дунё миқёсида шафқатсиз рақобат тобора кескин тус олмоқда. Бундай мураккаб шароитда замонавий илм-фан ва инновация ютуқларини кенг жорий этиш бўйича биз узлуксиз иш олиб боришимиз керак.”

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2019 йил 29-31 октябр кунлари «UZEXPOMARKAZ» миллий кўргазма мажмуасида InnоWееk.uz инновацион ғоялар ҳафталигини ўтказилмоқда. Бугун 29 октябрь куни бу ғоялар намойишининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир ноёб майдончага айланди, унда маҳаллий ва хорижий тадқиқот ва инновацион марказлар, инвестиция фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес-инкубаторларнинг вакиллари иштирок этмоқда.

Ушбу кўргазмада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари ўзларининг янги ишланмалари билан иштирок этди.

  • “Ротор-дискли дон майдалагич” РДД-100 муаллифлар: доц. Д.А.Алижанов, катта  ўқитувчи Ш.Х. Абдурахмонов.
  • “Қишлоқ аҳоли пунктларида органик чиқиндиларидан юқори сифатли ўғит ва биогаз олиш қурилмасини жорий этиш” муаллифлар: Ш.Имомов – т.ф.д., профессор, К.Усмонов, М.Султонов, З.Мамадалиева, Н.Имомова, Т.Қаюмов – илмий изланувчилар.
  • “Гидроэлектрометр қурилмаси” муаллифлар: Нормуродов Ж., Тошмуродов Ё.
  • “Паст босимли сув оқимлари учун энергия самарадор микрогидроэлектрoстанция” муаллиф: PhD. Қодиров Д.Б.
  • “Мева ва узумга шарбат олишдан олдин электр ишлов бериш қурилмаси” муаллифлар: Раджабов А., Н.Эшпулатов
  • “Намлик ва ҳароратни ўлчаш қурилмаси” муаллифлар: Каримова Д., Тошмурадов Ё.
  • “Энергия ва ресурстежамкор картошка экиш машинаси” муаллифлар: Махмудов Х., Дускулов Р.
  • “Қудуқларда сув сатхини ўлчаш қурилмаси” муаллифлар: Ш.Хамраева, Ё.Тошмуродов.                                                           

Иштирокчиларимиз ўзларининг ишланмаларини намойиш этиш давомида уларга қизиқиш билдирган меҳмонларга тўлиқ маълумотлар бериб, саволларига батафсил жавоб бердилар ва келажакдаги ҳамкорлик ишлари борасида илк қадамларини қўйишди.

Кўргазманинг асосий мақсади - янги маҳаллий ва хорижий технологияларни намойиш этиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва энг янги технологияларни алмашиш орқали мамлакат иқтисодиётига фойдали бўлган янги инвестиция имкониятларини жалб қилиш.

Кўргазма иштирокчилари музокараларда иштирок этишлари ва ўзаро манфаатли битимлар тузишлари мумкин. Кўргазмада маҳаллий ва хорижий каби барча соҳалардаги энг инновацион маҳсулотлар, инновацион лойиҳалар, прототиплар ёки бизнес учун моделлар намойиш этилмоқда.

Кўргазма 30-31 октябр кунлари ҳам давом этади. Барча қизиқувчиларни таклиф этиб қоламиз!

Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ходими  Д. Акбаров ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов