Билим билан маърифатнинг тутқичи, илм ила икки дунё очқичи

Ёшларни маърифатли қилиш уларни илмга қизиқтириш ва эргаштира олишга боғлиқ. Бу хайрли ва маърифий мақсад педагогга, чинакам олимга куч беради. Чунки, тараққиёт тафаккури ва онгу шуури юксак бўлган авлодга боғлиқ. Бу эса баркамоллик белгиси ҳамдир.

Институт ректори томонидан 2018 йил 24 октябрда тасдиқланган “ТИҚХММИ ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 324-мактаб ҳамкорлигидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Электротехника ва мехатроника” кафедраси ўқитувчилари томонидан 24.11.2018 йил куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 324-мактаб 8“д” синф ўқувчиларига “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Ўқувчиларга “Температурани ўлчаш, автоматик назорат қилиш ва ростлаш” бўйича кафедра доценти А. Гаппаров ва А. Ботировлар томонидан микроэлектрон қурилмалари намойиш қилинди. Бу эса мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олишди ва бизнинг институтга экскурсия уюштириш истаги билан чиқишди. Тадбирда мактаб директори Пўлатова Бахтинисо Холмуратовна ва “М М” ишлар бўйича директор ўринбосари Абдуманнопова Муҳаббат Бултаковналар ҳам иштирок этишди.

 

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов