Миллат танламас иллат

29 ноябрь куни ТИҚХММИ Қарши филиалида 1 декабрь “Бутун Жаҳон ОИТСга қарши курашиш” куни муносабати билан Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси З.Никбоева ташриф буюрди. ОИВ касаллиги ОИТСни олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Тадбир сўнгида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда гиёҳвандлик ҳақида фильм намойиш этилди.   

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Рўзиқулов ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов