Хотира майдонига саёхат
2019 йилнинг 29-ноябрида Гидромелиорация факультетининг 401-гурух талабалари 2- жуфтликда Хотира майдонига саёхат уюштиришди. Ёшларни ўз миллати ва миллати учун ўз жонларини фидо қилган ватандошларимизни қадрлаш туйғусини шакллантириш мақсадида ташкил этилган бундай саёхат талабаларимиз онгида ўчмас хотирага айланади ва ижобий таъсир кўрсатади. Гуруҳ рахбари Д.Муқумова ташкилотчилиги асосида бу саёхат ёшларни ижтимоийлашуви ҳамда ўзаро уюшганлик ҳусусиятларини шакллантиришини инобатга олган ҳолда ташкил этилди. Миллий қадриятларимизни эслаш ва уларга бўлган ҳурмат эҳтиромни ёшлар онгида гавдалантириш ва ишонч билан хотирлаш мақсадида, ҳар доим ҳам тарбиянинг кўргазма-намуна усулларидан фойдланишимиз даркор.
Барчамиз миллатимиз онги ва сифатларини ёшлар онгига сингдиришимиз орқали таълим-тарбияни олиб боришимиз лозим. Хозирги кунда ёшларни тарбиялашнинг энг мақбул йўли уларга шахсий намуна ва ибрат бўла олишимиздир. Ҳар бир талаба бизлардан меҳр ва мурувват туйғусини олиши лозим. Тарбия маҳсулдорлиги айнан талабаларга бўлган ишонч ва мухаббатимиз билан чамбарчас бўлганда эришамиз.