Зиёрат замиридаги ҳақиқат

Зиёрат замирида қадрият, англаш, ҳис этиш ва фахру ифтихор бор. Кўнгил мулкига саёҳат зиёратларнинг авлоси, улуғларни ёд этиш катта  аҳамиятга молик. Жорий йилнинг 29 ноябрь кунида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг 1 - босқич 2 - гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Ҳ. Эшова бошчилигида, Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов мемориал мажмуасига саёҳат уюштирилди.

Саёҳат мобайнида  талабаларимиз суратлардаги лавҳаларни томоша қилар эканлар, суратларни худди жонлидек тасвирланганидан таъсирландилар ва шу билан бирга монументларнинг ҳар бир қисми эътибор билан ясалганлигидан худди улар билан ёнма-ён тургандек чексиз хурсанд бўлдилар.

Талабалар музейни айланар эканлар, Президентимизнинг тадбирлардаги иштироклари, минбарда ўтказган маърузалардан лавҳалар ва бир қанча кенг таассуротларга эга расмлар билан музей ходимлари томонидан қисқача суҳбат орқали таништирдилар. Талабалар музейдан катта таассуротлар билан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олган ҳолда қайтдилар.                               

          

         ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан мовини Ҳуррият Эшова ахбороти

       Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов