30 нафар талаба малакавий амалиётга юборилди
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 30.10.1998 йилдаги 305 – сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларини малакавий амалиёти ҳақида”ги Низоми асосида талабаларини малакавий амалиётини ташкиллаштириш мақсадида “ТСТ claster” ҳамда “Ўзагросервис” АЖ тизимидаги “Агросервис МТП” МЧЖлар билан малакавий амалиёт ўтказиш бўйича икки томонлама шартномалар тузилди.
“Ўзагросервис” АЖ томонидан ғаллани нес – нобуд қилмасдан йиғиб олишни ташкиллаштириш ва жараённи назоратини олиб бориш учун ғалла йиғиб олувчи доминаторларга “JPC” технологияларини ўрнатиш ишларида иштирок этиш учун тузилган шартномага асосан жорий йилнинг 19 май куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетида таҳсил олаётган 30 нафар талабалар малакавий амалиётга юборилди.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети Маънавий – маърифий ишлар буйича декан ўринбосари И. Рахимов ахбороти.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов