Ёшлар-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш - давр талаби
2020 йил 30 январь куни соат 11:00да Институт Маърузалар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази, Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Мирзо Улуғбек тумани кенгаши билан ҳамкорликда “Ёш тадбиркор-элга мададкор” лойиҳаси доирасида мaърифий учрашув ташкил этилди. Тадбирни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани Р. Хакимов кириш сўзи билан очиб берди. Маърифий учрашув иштирокчилари Ҳакимов Иброхимжон Сирожиддинович - Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази бош менежери, Максумова Ирода Пўлатовна - Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси катта инспектори, Кумушев Санжар Жасур ўғли - “Инновацион давр тадбиркори” оилавий корхонаси директори, Мадалиев Хасан Хакимбаевич - ЎзССП Тошкент шаҳар бошқармаси масъул ходими, Фарход Алимжанов- “Микрокредитбанк” АТБ бўлим бошлиғи.
Тадбирда Ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш уларнинг ишбилармонлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий билим кўникмаларини янада ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, бизнес ташаббусларини, ғояларини амалга оширишга кўмаклашиш юзасидан, Хусусий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, яратилган имтиёз ва афзалликлар, улардан фойдаланиш йўл-йўриқлари, хусусий тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш ва яратилган солиқ имтиёзлари, хусусий тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш манбалари ва тартиблари, тадбиркорлик фаолияти юзасидан амалий кўникмалар борасида маърузалар қилинди. Учрашув қизғин савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт матбуот хизмати Раҳхимбой Жуманиёзов