Хотира - абадий, қадр – муқаддас
Буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг атоқли фарзанди Ислом Каримов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти сифатида истиқлол йилларида мамлакатимизни жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган, мустақил ва мустаҳкам давлатга айлантирди. Биринчи Президентимиз бошлаб берган оламшумул ислоҳотлар бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида изчил давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибаев ҳамда 1-курс фаол талабалари жорий йилнинг 30 январь куни “Ислом Каримов” номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуага ташриф буюрдилар. Талабалар мазкур мажмуада Биринчи Президентимиз шарафига қад кўтарган ҳайкал пойига гул қўйишиб таъзим бажо келтиришди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуди муносабати билан уюштирилган мазкур ташриф талабалар қалбида умрбод сақланиб қолиши тайин.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ортиқ Рўзибаев ахбороти
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов