Ислом Каримов хотирасига эҳтиром

Жорий  йининг 30 январь куни мамлакатимизнинг биринчи Президентининг туғилган кунлари муносабати билан институтимизни ЕРБ, ҚХМ, ГТҚ факультетларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари Ҳ.Эшова, Х.Бойматов, А.Азимовлар бошчилигида кафедра мудирлари, профиссор-ўқитувчилари факультет ёшлар иттифоқи фаоллари ҳамда талаба-ёшлари Оқсарой қароргоҳида, саёҳат уюштиришди. Улар Президентимиз ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. Биринчи Президентимиз фаолият юритган масканни зиёрат қилиш бизга ўзгача ғурур, ёрқин таассурот бахш этди, – дейди факультетимиз фаол ташаббускор талаба-ёшлари. – Ислом Каримовнинг халқимиз, давлатимизнинг эртанги куни, ёруғ келажагини қуришдек машаққатли фаолияти шу гўшада ўтган.

Бу ерда Биринчи Президентимизнинг "Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас ва ҳеч қачон кам бўлмайди" деган сўзлари жаранглаб тургандай, гўё. Талаба-ёшларимиз мажмуанинг ташкил этилиш тарихи, бугунги фаолияти билан танишди. “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат мобайнида профессор-ўқитувчиларимиз суратлардаги лавҳаларни томоша қилар эканлар, суръатларни худди жонлидек тасвирланганидан таъсирландилар ва шу билан бирга монументларнинг ҳар бир қисми эьтибор билан ясалганлигидан худди улар билан ёнма-ён тургандек чексиз хурсанд бўлдилар.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ахбороти

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов