ТИҚХММИ хориж университети нигоҳида

ТИҚХММИ профессори Обид Турсунов шу йилнинг 30-март куни Туркиянинг Кастамону университетига ташриф буюрди ва у ерда ташкил этилган семинарда очиқ маъруза билан иштирок этди. Шунингдек, ушбу ташриф доирасида Кастамону университети ректори билан учрашув бўлиб ўтди ва учрашув давомида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда “Ўрмончилик кадастри” бакалавриат йўналишини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари ушбу учрашувда Кастамону университети жамоаси институтимизнинг “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси ташаббуси билан шу йилнинг 14-16-октябр кунлари ташкил этилаётган “2nd International Conference on Energetics, Civil and Agricultural Engineering 2021 - ICECAE 2021” халқаро илмий-амалий Конференциясида хамкорлик қилиш ва унда фаол иштирок этиш таклифини билдирди.

Кастамону университети раҳбарияти билан Erasmus+ K107 дастури доирасида институтимиз 2 та профессор-ўқитувчиси ва иқтидорли талабасининг шу йил октябр ойида университетга ташрифини амалга ошириш келишиб олинганлиги ушбу учрашувнинг яна бир ютуғи ҳисобланади. Институтимиз профессорининг Туркия университетларига ташрифи давом этмоқда.


 

ТИҚХММИ матбуот хизмати