Ёш олимлар мактаби
Илм-фан соҳасини ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Иқтидорли ва исътедодли талабаларни илм билан шуғулланиши мустақил мамлакатимизнинг ривожланишида ва илм салоҳиятини мукаммал эгаллашдан иборатдир.Ана шундай шароитда мамлакатимизни замонавий инновацияларни кенг қўллаш асосида ривожлантиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. .Мамлакатимизда илм-фан ва илмий тадқиқотлар ривожланишига, уларнинг қўллаб-қувватланишига узвий боғлиқ.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XX аср ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуманида талабалар, магистрлар ва ёш олимлар ўртасида “Энг яхши илмий мақола” танловида қатнашганлар иштирок этди. Тадбирда факультет декани А.Исаков, ЭТваҚТЭМ кафедраси мудири Д.Қодиров, ЭТваЭЖФ кафедраси phd А.Турдибоев ҳамда талаба-ёшлар қатнашдилар. Талабалар ўртасида-ЭЭ йўналиши 4 курс 09 гуруҳ талабаси С.Парпиева, МЭМ йўналиши 1 курс 11 гуруҳ талабаси Г.Нуримбетова; магистрлар ўртасида- Ш.Рахмонов, Ёш олимлар ўртасида-ТЖИЧАБ кафедраси ассистенти А.Ниғматов, ТЖИЧАБ йўналиши 3 курс 05 гуруҳ талабаси Комилжонов Бегзод талаба-ёшлар ва ёш олимларимиз тақдирландилар.
“Қишлоқ ва сув хўжилиги
энергия таъминоти ” факультетининг Ёшлар
билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати