Маърузалар натижалари

2021- йил 25-26 май куни ЗООМ платформаси орқали ОНЛАЙН тарзда ХХ Ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани, “Суғориладиган эрларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишда рақамли технологияларни жорий этиш” 1 - шўбасида эшитилган маърузалар натижалари таҳлил қилиниб, Ирригатсия ва мелиоратсия профессор ўқитувчилари томонидан юқори ва сифатли тақдимотларни тақдирлаш учун магистрлар ҳамда талабалар орасидан саралаб олинди. Маърузаларнинг сифати долзарблиги ҳамда яхши ҳимояси асосида ва савол - жавобларга аниқ муҳокама қилинганлиги асосида маърузачиларга 1, 2 ва 3 чи ўринларга қуйидаги маъруза қилган магистрант ва талабалар таклиф этилади.

1-ўрин: Хасанов А. ТИҚХММИ 3-босқич талабаси. “Томорқа боғларини суғоришда замонавий сув тежамкор усулларни қўллашнинг долзарблиги (Бахмал тумани мисолида)”.

2-ўрин: Каримова М. ТИҚХММИ магистранти. “Пахта этиштиришда сув тежамкор суғориш технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш”.

3-ўрин: Аллаёрова Д. ТИҚХММИ магистранти. “Ғўзани томчилатиб суғоришда намланиш эпюраси ҳисоби ”.

Институт 1-2-3 ўринларни эгаллаган ёш олимлар ва талабаларга совға сифатида китоб тарқатилди

 

Ирригатсия ва мелиоратсия кафедра ассистенти Мардиев Шахбозжон ахбороти

 ТИҚХММИ матбуот хизмати