Меҳр ва мурувват
Халқимизга хос меҳр-оқибат, саховатпешалик сингари фазилатлар ёрқин намоён бўлмоқда Юртимизда ижтимоий соҳани янада ривожлантириш давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети” МЭМ йўналиши 111-112 гуруҳ талаба-ёшлари томонидан Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 23-сонли “Меҳрибонлик уй”га ташриф буюрдилар. Жажжи болажонларга талаба-ёшларимиз томонидан совғалар, китоблар улашилди. Меҳр-муҳаббат, меҳр-мурувват, раҳм-шафқат туйғулари азал-азалдан инсоннинг энг юксак, энг ноёб фазилатларидан саналган. Айтаманки, энг аввало, одамлар бир-бирларига меҳр-шафқатли, мурувватли бўлишсин. Меҳр-мурувват инсон қалбини юмшатади, тозалайди, эзгу ҳисларга тўлдиради.
Саҳарда туриб оппоқ тонг отишини, уфқни қонга бўяб баркаш қуёш чиқишини кузатганингизда ва бировдан яхшилик, меҳр-мурувват кўрганингизда одамнинг юрагига шундай эзгу ҳислар қуйилиб кирадики, асти қўяверсасиз. Шу ҳислар инсониятни бир-бирига яқинлаштиради, дўст-ўртоқ, қариндош қилади, ўзаро тотувлик бағишлайди, қовуштиради, бирлаштиради, бирдамликка ундайди. Зеро, Меҳр ва Мурувват дунёни асрайди!
“Қишлоқ ва сув хўжилиги
энергия таъминоти ” факультетининг Ёшлар
билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати