ЭРАСМУС+ NICOPA лойиҳаси доирасида берлин техника университетида тренинг ўтказилди
Бугунги кунда ТИҚХММИда профессор-ўқитувчилар томонидан қишлоқ хўжалигига рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича Эрасмус+ дастурининг “NICOPA: Аниқ (координатали) қишлоқ хўжалиги учун янги ва инновацион курслар” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа 2018-2021 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда лойиҳага оид ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. NICOPA лойиҳаси қишлоқ хўжалигида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув дастурларини модернизатсия қилишга қаратилган. Бу ўқув курслари географик ахборот тизимлари, катта маълумотлар билан ишлаш, масофадан зондлаш технологияларини ўз ичига олади. Шунингдек, ўқув курсларида янги ва инновацион таълим дастурларини ишлаб чиқиш орқали олий таълим сифатини ошириш ва бугунги меҳнат бозори ҳамда жамият учун катта аҳамият касб этадиган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг билим ва кўникмалари даражасини оширишга хизмат қилади.
Лойиҳа ташаббускорлари бу борада бир қанча хорижий университетлар билан ҳамкорликда илмий ишларни амалга оширишмоқда. Хусусан, лойиҳа доирасида жорий йил 19-30 август кунлари Berlin Texnika Universitetiда лойиҳанинг барча қатнашувчилари ва ҳамкорлари иштирокида тренинг ташкил қилинди ва институтимизнинг профессор-ўқитувчилари, жумладан лойиҳа координатори ва аъзолари мазкур тренингда фаол қатнашиб келишди.
Тренинг давомида қуйидаги йўналишларда маърузалар тингланди ва ўзаро тажриба алмашилди:
- GIS Internet, Mobile, and Distributed GIS), (GIS Advanced Methods for Geospatial Analysis;
- Deep learning in Computer vision;
- GIS Data processing and adjustment, Spatial databases and Infrastructures;
- Using of SENTINEL1-2-3 imagery;
- Space Geodetic Techniques;
- Remote sensing and Space Sensor Systems;
- Global Navigation Satellite Systems (NAVSTAR, GLONASS, GALILEO and etc.);
- Soft skills for Engineers, Start-up initiatives for future farmers;
- Management Marketing and Decision Making in PA;
- Big Data for PA;
- Precision Agriculture – characteristics, technologies, economic efficiency, optimal use of resources.
Мазкур курслар асосида олинадиган назарий ва амалий билимдар ҳозирги кунда долзарб муаммоларни ечишда, жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасида ақлли тизимларни яратиш, сунъий йўлдошдан олинадиган маълумотлар асосида ҳудудни комплекс мониторинг қилиш, масофадан зондлаш ва сенсорлар технологияси ёрдамида ернинг ҳосилдорлигини аниқлаш ва ошириш каби муаммоларни ечишга хизмат қилиши мумкин. Тренингда барча иштирокчилар “Prescision Agriculture” йўналиши бўйича сертификатлар билан тақдирланган.
Ердан фойдаланиш кафедраси таянч докторанти Илҳом Абдураҳманов ахбороти