Огоҳлик - давр талаби

Барчамизга маълумки, ҳозирги даврда диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани кўпчиликка сир эмас. Ёвуз ниятли кимсаларнинг тарафдорларига айланиб қолаётган айрим ёшларимизнинг нафақат ўз юрти балки, дунё тинчлигига ҳам рахна солаётгани бизни ташвишга солади. Бу ёвуз ниятларнинг фаровон ҳаётимизни кўра олмаслик кайфияти, тузумимизга қарши тажовуздан иборат уринишлари барча тараққийпарвар кишиларни ғазаблантирмоқда.

Ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган мудҳиш жараёнлар, хусусан Сурия ва Ироқда бўлаётган қонли урушлар унинг оқибатида минглаб бегуноҳ аҳоли вафот этмоқда, энг ачинарлиси шундаки, улар орасида ёш болалар ҳам бор. Шундай воқеалар бизнинг ҳам юртимизда содир бўлмаслиги учун сиз – у биздан доим огоҳлик ва сергаклик талаб этилади. Бундан ташқари бу борада тарғибот – ташвиқот ишлари муҳим ўрин тутмоқда. Ислом динини инқилоб қилиб, ўзларини мусулмонман, дея қўпорувчилик, террорчилик харакатларини олиб бориш жараёнида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.  

Юқоридагиларга асосланган институтимиз талаба – ёшлар онгига огоҳликни сингдириш ишлари олиб борилмоқда.  Жорий йилнинг 30 октябр куни 7 – маърузалар залида ҚХМ факультети талаба – ёшлари учун “Диний – экстремистик оқимлар, миссионерлик – давлат ва жамиятга таҳдид” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Қ. Шавазов ҳамда "Гуманитар фанлар" кафедраси профессори Ш.Ўлжаевалар маърузачи сифатида қатнашиб, юқоридаги мавзу бўйича талабаларга маъруза қилишди ва огоҳликга чорлашди. Тадбир сўнгидан талабалар мавзу бўйича  ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди ва ўз фикрларини баён қилиб ўз таклифларини билдиришди. 

ҚХМ факультети маънавий  –  маърифий     ишлар  бўйича  декан  ўринбосари  И.Рахимов  ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов