Танловнинг илк босқичидаги ғолиб талабамиз
Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сонли ва «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли Фармонларига асосан, Зулфия Давлат мукофоти учун танловнинг илк босқичида, яъни туманда ўтказилган танловда институтимизниг 4-босқич талабаси Дилшода Норбоева фаол қатнашди.
Институт хотин-қизлари қўмитаси раиси З.Хафизова ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов