Келгуси ҳамкорлик фан тараққиёти йўлида
Менежмент кафедраси ходимлари "Барқарор тадбиркорлик: моҳият, мақсадлар, тендентсиялар" илмий семинарида қатнашдилар. 2020 йил 29 октябрда ўтказилган ушбу илмий семинарда Тронхайм шаҳридаги Норвегия табиий ва техника фанлари университети профессори Мартина Кайч ва Санкт-Петербург давлат университети доценти Сергей Смирнов маъруза қилдилар. Профессор Мартина Кейч томонидан "Ҳамкорлик асосида дизайн, барқарор тадбиркорлик ва маҳаллий маданиятни тарғиб қилиш - назария ва амалиёт аспектлари", иқтисод фанлари номзоди, доцент Сергей Смирнов томонидан эса "Жуда ўхшаш, аммо жуда хилма-хил: Россия, Украина ва Белорусия Республикасидаги тадбиркорлик профилини таққослаш" мавзусида тақдимотлар ўтказилди. Семинар якунида тадбиркорлик соҳасида илм-фан ва таълимни ривожлантириш бўйича келажакдаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати