Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик
Талаба – ёшларни ўқув жараёнларида қишлоқ хўжалиги техникалари билан яқиндан танишиш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликлар кучайтирилмоқда.
Жорий йилнинг 29 январ куни Американинг “John Deere” компаниясининг Ўзбекистондаги “LANDTECH” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбарлари ва масъул ходимлари институтимизга таклиф қилинди. Улар билан “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети профессор – ўқитувчилари ҳамда талаба – ёшлари ўртасида учрашув ташкиллатирилди. Меҳмон ходимлар талабалар билан корхона фаолияти ва унга иш билан таъминлаш масалалари бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда “John Deere” компаниясининг Ўзбекистондаги масъул вакили Нил Кенси ва “LANDTECH” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Ботир Исроиловлар меҳмон сифатида иштирок этиб, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети профессор – ўқитувчилари ҳамда талаба – ёшларини қизиқтирган саволларига жавоб бериб боришди. Тадбир сўнгида институт раҳбарияти ва “LANDTECH” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми тузилиб имзоланди.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети Маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари И.Рахимов
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов