Соғлигинг - туман бойлигинг

Инсон соғлиги, авваломбор ўзи учун муҳимдир.  2019 йил 4-октябрида Тошкент шаҳар аҳоли Репродуктив саломатлиги марказининг мутахассиси М. Азимова билан биргаликда "Репродуктив саломатлик тушунчаси. Соғлом турмуш тарзи ва унинг тушунчаси" мавзусида умумий йиғилиш  бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда ҚХМ, ГИМ, ГТҚ, ҚСХЭТ ЕРБ ва СХТЭБ факультетининг талаба қизлари ҳамда профессор - ўқитувчилари қатнашдилар. Йиғилиш жуда ҳам мазмунли ўтди. Талаба қизлар ушбу йиғилишда фаол қатнашиб, ўзларининг қизиқтирган саволларини беришди ва тегишли жавобларни олишди.

Институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Хафизова ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов