Халқаро китоб кўргазмаси

Бугун жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, мутолаа маданиятини такомиллаштириш борасида ҳар доимгидан бир неча баробар кўп миқдорда самарали ишлар амалга оширилмоқда, ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. "Гидромелиорация" факултети СХМ-202-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи билан 24-октабр кунлари Ташкент Боок Фест -2019 Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этди. Ўзбекистонда илк маротаба отказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат Буюк Британия, Германия, Қозогистон, Корея, Қиргизистон, Россия, Туркия давлатларидан 16 та нашриёт ва китоб савдоси ташкилотлари вакиллари иштирок этишмоқда. Шунингдек, Ўзбекистондаги элчихона ва хорижий компаниялар, хусусан, Ҳайдар Алийев номидаги Озарбайжон маданият маркази, Хитой элчихонаси, Жанубий Корея элчихонаси, Тошкент шаҳридаги Гёте институти вакиллари ҳам кўргазма-ярмарка иштирокчилари бўлишмоқда. Озъбекистондаги 30 дан ортиқ давлат ва хусусий нашриёт ҳамда китоб савдоси ташкилотлари ҳам маҳсулотларини намойиш этишмоқда. Кўргазма доирасида талабалар ўзларига фойдали маълумотлар билан қайтишди.

Ирригация ва мелиорация кафедра ассистенти Шахбоз Мардиев ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёов