Австриянинг Залзбург университети билан ҳамкорлик
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида ернинг аҳамияти жуда катта. Умуман олганда, ишлаб чиқариш жараёни ва жамиятнинг барқарор ривожланиши ер ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам ер ресурсларини асраб - авайлашимиз, ундан оқилона фойдаланишимиз зарур. Бунда инновацион технологиялар, креатив ечимлар ва услубларни қўллаш яхши натижалар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги «Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш назоратини кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрларини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5065-сонли Фармонини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш, 2017 — 2021 йилларда соҳага илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш, моддий - техника базасини янгилаш, тармоққа халқаро грантларни жалб этиш чора-тадбирлари Дастуридаги вазифаларни бажариш мақсадида 2018 йил 24 октябрь 2 ноябрь кунлари “Geo Participation & Crowmapping” (Оммабоп карталарни яратиш) мавзусида ташкил этилган. Семинар-тренинг орқали “Ер ресурсларини бошқариш” факультети талабалари ердан унумли фойдаланишда замонавий онлайн дастурлардан фойдаланишни ўрганиб, шу йўналишдаги билим, кўникма ва малакаларини оширдилар.
Семинар тренингни Австриянинг Залзбург университети профессори Sabine Hennig юқори савияда ўтказди. Ушбу тренингда 16 нафар талабалар Arc GIS online дастури нафақат ер ресурсларини бошқариш, балки бошқа соҳаларда қўллаш мумкинлиги бўйича тушунчалар берди. Бундан ташқари талабалар Maps arcgis, Survey123 дастурларидан фойдаланишни ўрганиб, амалий топшириқларни бажардилар. Курс якунида талабаларга тренингда фаол иштироклари учун Залзбург университети профессори Sabine Hennig томонидан сертификатлар.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов