Қизиқарли адабий кеча
Талабаларга хушнудлик бахш этиш ниятида тарбиячи - педагог, психолог Дилором Сагдуллаева ташаббус билан чиқди. Иқтидорли актёр, продюсер ва муқаллид Сайфиддин Файзиев таклиф этилиб 2-ТТЖ талабаларига қизиқарли ижодий кеча ташкиллаштирилди.
Турли бадиий фильмлардаги Ватанни севиш туйғуси, ота - онага, ака-укага ҳурмат мавзуи режиссёрлар маҳорати билан ёрқин картиналарда акс этаётгани ҳақида сўзлади. Ҳозирда талабаларга берилаётган имкониятлар борасида тўлқинланиб сўз юритди.
Сўнгра Сайфиддин Файзиев лирик чекинишлар қилиб шеър, монологлар айтиб берди. Тадбир савол - жавобларга бой бўлди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Ўз навбатида тегишли жавобларни олдилар. Тадбир жуда завқли ва қизиқарли тарзда кечди. Ётоқхонада истиқомат қилувчи "ГИМ" ва "ГТС" талабалари анча таассуротларга эга бўлишди.
Тарбиячи педагог, психолог Сагдуллаева Дилором Мухидддиновна ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов