"Халқаро ногиронлар куни"да
1992-йил 14-октябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 47/3-сонли қарорига асосан 3-декабр Халқаро ногиронлар куни сифатида эълон қилинди ва ташкилотга аъзо давлатларни ҳар йили махсус кун шарафига бағишланган тадбирларни ўтказишга чақирди. Шу муносабат билан 2 - Талабалар турар жойига Қирғизистондан Тешабоев Абдурауфшох ташриф буюриб "Ҳаётга интилиб" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Абдурауфшох шукроналик ҳақида гапириб талабаларни кўпроқ ўқишга ўз устида ишлашга чорлади. Абдурауфшох ўзи басталаган қўшиқлардан куйлаб берди. Талабалар томонидан берилган саволларга жавоб берди. ҚСХЕТ, ГТС факултети талабалари қатнашишди .
Тарбиячи-педагог, психолог Дилором Сагдуллаева ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Рахимбой Жуманиёзов