Ҳамкорликнинг янги босқичи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларни ижроси бўйича Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти халқаро (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтинг базасида дунёнинг эътироф этилган нуфузли биринчи 1000талигига кирган Олий талим муасассалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Ушбу ҳамкорлик доирасида институт ректори профессор Ў.П.Умурзаков ташаббуси билан Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университети “Йирик иншоотлар ва бинолар қурилиши Олий мактаби” профессори, т.ф.д., Сидоренко Геннадий Иванович 2019 йил декабрда “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси тарихида илк бор цикллик маърузаларни бошлади. Сидоренко Геннадий Иванович “Гидроэлектростанциялари қурилиши ва фойдаланиш” магистратура мутахасислиги ва “Гидротехника қурилиши”, “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” ва “Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш” бакалавриат таьлим йўналишлари 4-курс талабаларига “Гидроэнергетика иншоотлари” фанидан маъруза машғулотлари олиб бормоқда. Бундан ташқари профессор Сидоренко Геннадий Иванович кафедра профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда SCOPUS рейтинг базасига кирган нашрларда илмий мақолалар, таьлим йўналиши бўйича дарсликлар таёрлашда иштирок этади.
“СЭ ва НСФ” кафедраси доценти С.Хидиров аxбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов