Президент фармонининг ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 11.07.2019 й. ПФ-5763-сонли қарорига асосан, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш вазифасининг ижроси бўйича “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедрасида 2019 йил 21 ноябрда  Сув хўжалиги вазирлиги “Насос станциялари ва энергетика” бошқармаси томонидан республикамиздаги реконструкция қилинаётган ҳамда лойиҳаланаётган йирик насос станциялари бўйича мавжуд муаммолар ечимига бағишланган “Насос станциялари ва улардан фойдаланиш” мавзусидаги муаммоли маъруза ташкил этилди. Муаммоли маърузани Сув хўжалиги вазирлиги “Насос станциялари ва энергетика” бошқармаси бошлиғи Шомайрамов Музаффар Абдуқодирович олиб борди.  Интерфаол усулига асосланган маърузада ГТИ ва НСФ таълим йўналиши 3 курс 1,2,3,4 - гуруҳ талабалари ва “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

 “СЭ ва НСФ” кафедраси доценти С.Хидиров аxбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов