Тилни ўрганмоқ - кенг имкониятлар эшигини очади
Чет тилини мукаммал ўрганишни истаган ҳар бир инсон уни ўзи мустақил тарзда ҳам ўзлаштирса бўлади. Хорижий тилни ўрганиш кишидан қунт, мустаҳкам ирода ва тартибга асосланган кун режаси талаб этилади. Олий таълим муассасалари талабаларида эса бу борада икки омонлама имконият бор. Биринчидан тилни ўқув йили учун тайёрланган дарс жадвали асосида тартибда ўрганади, иккинчидан эса мустақил тайёрланган ишларини устозларидан текширтириб қўшимча маслаҳатлар олиши мумкин.
Бугун 30 ноябр Инглиз тили кафедраси катта ўқитувчиси Азизова Мақсуда “My favourite film. Describing imaginary date with a famous person” мавзусида Очиқ маъруза ўтди. Маърузада ўқитувчи талабаларга мавзу ҳақида тушинчалар берди, шундан сўнг ҳар бир талаба қисқача ўзи ёқтирган филми ҳақида фикр билдирди. Уйга вазифа қилиб эса ўзининг севимли филм қахрамони ҳақида воқеа сахналаштириб, матнини инглиз тили қоидаларига зид бўлмаган тарза ёзиш вазифа қилиб топширилди.
Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти