Каналларнинг кўндаланг кесимига қўйиладиган талабалар

Институтимизда 2018-2019 ўқув йили бошланиши билан Очиқ маърузалар тақдимоти ҳам бошлани маълум. Декабр ойининг биринчи Очиқ маърузасини эса Ирригация ва мелиорация кафедраси доценти, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Исабаев Касимбек Тагабаевич бошлаб берди. Очиқ маъруза “Каналларнинг кўндаланг кесимига қўйиладиган талабалар” мавзусини ўқитувчи чизмалар асосида боқичма-босқич тушинтириб ўтди. Маърузада Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ҳодими Лапасов Хуршид ҳамда институт профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.  

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти