Ибратли умр
Ҳаёт довонлар оша илгариланма ҳаракат. Кимлардир у довонлардан муваффақиятли ошиб ўтади, кимдир эса йўқ. Машаққатли довонлардан ошиш эса ҳаётий тажриба, ақл-идрок ва етук инсонийлик фазилатларини талаб этади. Ана шу хислатларга эга бўлган инсон ўзини чинакам бахтли санайди.
Кўп йиллардан буён институтимизнинг “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасида самарали фаолият юритиб келаётган Арифжанов Айбек Мухамеджанович 4 январь куни ўзларининг муборак 60 ёшини қаршиладилар.
Айбек Мухамеджанович нафақат олим, бағрикенг, ширинсўз устоз-мураббий ҳамдир. Етакчи олим, сифатида мана кўп йилдирки, институтда фаолият юритадилар, улар илмий раҳбарлигида 7 нафар фан доктори етишиб чиққан бўлиб, ҳозирда соҳанинг етук мутаххассиси сифатида фаолият юритмоқда. Уларнинг муаллифлигида 4 та монография, 10 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланмалари, 300 дан ортиқ илмий ишланмалар чоп этилган.
Республикамиздаги каналлар ва дарё ўзанларидаги гидравлик жараёнлар, гидротехник иншоотларни лойқа босишдан ҳимоя қилиш ҳамда Катта Фарғона, Катта Андижон, Қарши, Қуйи Амударё, Миришкор ва бошқа шу каби каналларда олиб борган илмий тадқиқотларининг натижалари сув хўжалиги соҳасида дастурул-амал бўлиб хизмат қилмоқда. Уларнинг илмий ишланмалари нафақат Республикада балки халқаро миқёсда ҳам юқори совринларга лойиқ кўрилганлигини алоҳида таҳсинга лойиқ. Айниқса “Йилнинг энг яхши ўқув адабиёти”, “Йилнинг энг яхши педагоги” танловларидаги ютуқларининг ўзиёқ халқимизнинг жонкуяр фарзанди эканлигидан далолатдир.
Ҳурматли Айбек Муҳамеджанович !
Эл-юрт ҳурматини мерос қилиб бўлмайди. Унга фақат умр бўйи ҳалол, фидокорона меҳнат қилиб, ёниб яшаган кишиларгина эришади. Сизни мана шундай кишилар тоифасидан эканлигингиздан бутун жамоамиз ва дўсту-биродарларингиз, яқинларингиз фахрланади. Сизга тангридан узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва мамлакатимиз равнақи йўлида олиб бораётган келажак фаолиятингизда куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз!
Сизга самимий ҳурмат ва эҳтиром билан Тошкент ирригация ва қишоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жамоаси
Институт Матбуот котиби