Баҳорнинг беш куни лойиҳасининг 3 -куни
3-куни тадбирлар, танловлар якунланди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти хотин-қизлари учун ташкил этилган "Баҳорнинг беш куни" фестивали 3-куни факултетлараро Қизлар давраси тадбирлари билан бошланди. Қизлар давраси тадбири профессор-ўқитувчилар, факултетлар хотин қизлар билан ишлаш раислари, ҳамда талаба-қизлар иштирокида куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтди. Тадбир Маданият ва маърифат телеканали орқали тасвирга олинди ва эфирга узатилди.Бир вақтнинг ўзида институт кириш эшиги олдида лойиҳанинг махсус суръатга тушиш учун баннер ўрнатилди ҳамда фоторасмлар танлови телеграмм ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинди.
Куннинг иккинчи ярмида В бино 2 қаватида маъруза залларига кириш жойида
1. Тикувчилик
2. Тўқувчилик
3. Биссер ясаш
4. Таом тайёрлаш
5. Баҳорий салатлар тайёрлаш шартлари бўйича факултетлараро талаба-қизлар ўртасида жамоавий танлов ўтказилди. Танлов дўстона рақобат ва яхши кайфият остида бўлиб ўтди.
Танловни ҳакамлар баҳолаб, натижалар қуйидагича бўлди.
1.Тикувчилик ва таом тайёрлаш номинатсиясида
ҚХМ ва ГМ факултетлари.
2. Бисер ясаш ва тўқувчилик номинатсиясида.
ГИМ, ЕРБ, ҚСХЕТ факултетлари.
3.Баҳорий салатлар тайёрлаш номинатсиясида. ГТҚ ва СХТЕ ва Б факултетлари ғолиб деб топилди.
Иштирок этган талабаларга миннатдорчилик билдирилди. Ҳафталик якунида тақдирлаш маросимида тақдирланиш бўйича фаол иштирок этган қизлар институт Хотин-қизлар жамоаси раиси томонидан белгилаб олинди. Кунниг якунида Талабалар турар жойида истиқомад қилувчи ҳамда фестивалда фаол иштирок этаётган талабалар учун Пойтахтимизда жойлашган "Муқимий" номидаги Давлат театрига 300 та билетлар тарқатилди ҳамда талабалар театрга бир жамоа бўлиб, ўқитувчилар бошчилигида маънавий ҳордиқ чиқариш учун ташриф буюришди. Шунингдек, бугундан байрам кайфияти янада жонланди десак, адашмаган бўламиз эртага 4-кун тадбирлар, танловлар бўлиб ўтади. Албатта, фаол иштирок этинг. Бизни кузатиб боринг, қизиқарли жараёнлар ҳали олдинда, энг муҳими тақдирлаш маросимига ҳам оз фурсат қолди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати