Фан олимпиадасининг I-босқичи якунлари

Президентимиз Ш.Мирзиёев  ўзининг барча учрашувларида Республикамизда ҳар томонлама билимли ва этук  мутахассислар тайёрлашга долзарб масала деб қарашимиз кераклигини   айтиб келмоқдалар. Фан олимпиадалари ҳам бундай кадрларни тайёрлашда ўз ўрнига эга. Шуни эътиборга олиб “Назарий ва қурилиш механикаси” кафедраси ўқитувчилари ҳам кафедрада ўқитиладиган фанлар бўйича фидокорлик билан талабаларга билим бериб келмоқда. Институтимиз талабалари ҳар йили Республикада ўтказиладиган олимпиадаларда қатнашиб институтимиз нуфузининг ошишига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Профессор-ўқитувчилар ўзлари ўқитган талабалар ичидан илмга интилувчан талабаларни қўшимча тайёрлашиб, 2019 йил 28-29 март кунлари “Назарий ва қурилиш механикаси” кафедрасида “Қурилиш механикаси”  фани бўйича 1-босқич олимпиада ўтказишди. Унда “Гидротехника қурилиши”, “Гидромелиоратсия” факултетларидан жами 12 нафар талабалар иштирок этишди.           

Бу Олимпиада юқори савияда Республика олимпиадаси “Низом” талаблари асосида ўтказилди. Бу олимпиадада 4 та тур натижасига кўра қуъйидаги талабалар энг юқори натижаларни кўрсатди:

1. Турсунов Миркамол Кимсанбой ўғли - 328 балл натижа билан 1-ўринни эгаллади (ГТҚ факултетининг 3 - курс 302-гуруҳ талабаси) раҳбар катта ўқитувчи Б.Уринов.

2. Мўминов Жаҳонгир Дилшодовичи  - 265 балл натижа билан 2-ўринни эгаллади (ГТҚ факултетининг 3- курс 306-гуруҳ талабаси) катта ўқитувчи Э.Тошматов.

3. Қорахонов Шахриддин Абдулла ўғли  192 балл натижа билан 3-ўринни эгаллади (ГМ факултетининг 3 курс талабаси) раҳбар катта ўқитувчи  Б. Уринов.

 

Кафедра мудири М.Мирсаидов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов