ҚХМ факультети талабалари ўқув амалиётида

Айни дамда Қишлоқ ўжалигини механизациялаш факультети 2-босқич талабалари "Агроинженерлик" амалиётини ўташмоқда. Ўқув амалиёти Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган ТИҚХММИнинг амалиёт майдонларида ташкил этилган. Ўқув амалиёти жараёнида талабаларимиз қишлоқ хўжалиги техникалари билан яқиндан танишиб, ўз тажриба ва кўникмаларини бевосита амалий машғулотлар ёрдамида оширишмоқда. Факультетимиздан жами 250 нафарга яқин талабалар ўқув амалиётига жалб қилинган.

Дарслар соат 8:00 дан 12:00 га қадар давом этиб, тушликдан сўнг талабалар маданий хордиқ чиқаришмоқда. Сўнгра ўтилган дарс бўйича ҳисобот топшириб, кечки овқатдан сўнг яна маданий ҳордиқ олиб уйқуга кетишмоқда. Куни кеча Тошкент ирригация ва ишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ўқув ишлари бўйича проректори Мирзаев Баҳодир Суюнович ҚХМ факультети дала ўқув амалиёти жараёнлари билан танишиш мақсадида ўқув полигонига ташриф буюрди. Шунингдек ташриф доирасида танқидий ва таҳлилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

ҚХМ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Усаров ахбороти

Институт матбуот котиби Рaҳимбой Жуманиёзов