Музей саёҳати - ноанъанавий дарс

Ноанъанавий дарс таълимнинг таъсирчанлиги ва кўргазмалилиги бобида алоҳида аҳамиятга эга.  Эшитгандан кўра кўриш органи орқали олинган билим эътиборга моликдир. Сиртқи бўлим Сув хўжалиги ва мелиорация таълим йўналиши 1-босқич 105 - гуруҳ талабалари ва гуруҳ мураббийси "Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш" кафедраси ассистенти А.И.Гафарова бошчилигида 1-курс талабалари билан  Амир Темур музейига ташриф буюришди. Улар савол ва жавоблар орқали ўз билимларини мустаҳкамлашди.

Институт Матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов