Фахрий устоз хонадонига ташриф
Инсонни йўқлаш, унинг ҳолидан хабар олиш аввало, инсонпарварлик, қолаверса, бу бурчдорлик туйғусидир. Муайян жамоага, таълим муассасасига меҳнати сингган қадрли, фахрли инсонлар доимо эъзозу эҳтиромга лойиқ. Миллий қадриятларимизнинг ифодаси ҳам шу. 2019 йил 4 октябрь куни ҚСХЭА факультетига “Электротехника ва мехатроника” кафедраси ассистентлари А. Ботиров ва А. Мустафоқуловлар “Электротехника ва мехатроника” кафедрасида ишлаб, ҳозирги кунда нафақада бўлган меҳнат фахрийси Санобар Алиеванинг уйида бўлишди. Уларни “Устоз – қадрли, буюк муаллим!” шиори остида нишонланаётган 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан устозни самимий табриклашди. Институтимиз ректори Ў. Умурзаковнинг табриги ва кафедрамиз томонидан берилган совғалар ҳам топширилди.
Кафедра мудири Р.Ж.Баратов ва А. Ботировлар ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов