Электр энергетикасидаги муаммо ва ечимлар

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетида 5111000-Касб таълими (Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш) таълим йўналиши 4 курс 404 - гуруҳ талабаларига “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси таклифига кўра Сурхондарё вилояти Худудий электр тармоқлари корхонасининг Капитал қурилиш ва таъмирлаш бўйича директор ўринбосари Жўраев Хусан Холдарович “Электр энергетикасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзуси  бўйича Сурхондарё вилояти мисолида муаммоли маъруза ўтиб берди.

Х. Жўраев Сурхондаё вилоятидаги электр энергияси истеъмолчилари ва электр энергетикасидаги узилишлар ҳақида айтиб ўтди. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда  электр энергиясига бўлган талаб тобора кўпаяётганлиги ва электр энергиясидаги узилишлар барчамизга маълум. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасида электр энергиясини узлуксиз таъминлаш мақсадида қўшни Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон  давлатларидан электр энергиясини сотиб олаётганлиги барчамизга сир эмас. Бу истеъмолчиларни замонавий электр ускуналарига ўтказишимиз кераклиги ҳамда Президентимизнинг қарори билан кичик ГЭСлар ва Атом электр станцияси қурилаётганлиги таъкидланди. Бу эса муаммоларнинг асосий ечимига асос бўлиши қайд этилди. Маъруза қизиқарли тарзда ва савол жавобларга бой бўлди. Талабаларнинг саволларига маърузачи тўла ва аниқ жавоб берди.

 

ЭТваЭЖФ кафедраси Ў.Халиқназаров ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов