Бахт қомуси
2-Талабалар турар жойи маънавият хонасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бағишланган «Конституция - бахтимиз қомуси» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Конституция давлатнинг қиёфаси ва нуфузини белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституцияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг навбатдан ташқари ХИИ чақириқ, ХИ сессиясида 1992-йили 8-декабрда қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституцияси сивилизациялашган ривожланган давлатларнинг тажрибаларидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган, шу билан бирга у мана шу заминда яшаётган халқларнинг хоҳиш-иродаси билан, унинг жамиятдаги онги ва маданияти даражасининг муддаоси ҳам бўлиб қолди.
Унда инсон ҳуқуқлари ҳақидаги декларациянинг умум эътироф этилган асосий ғоялари ва жиҳатлари ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикаси Давлат Конституцияси 6 бўлимдан иборат бўлиб, у 26 боб, 128 моддани ташкил этади. Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда, бурчларини кафолатловчи бирдан-бир асосий қонундир. Конституция асосий принциплар, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, маъмурий-ҳудудий давлат тузилиши ҳақида, Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, жамият ва шахс тўғрисида ҳамда ўзгартириш киритилиши мумкин бўлган моддалардан иборатдир.
Конституция бахтимиз қомуси дейилишининг асосий сабаби унда бизнинг яъни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари, она халқимизнинг эртанги куни, Ўзбекистон келажаги бўлмиш биз ёшларнинг комил ва етук инсон бўлиб етишишимизнинг асосий кафолатидир. Тадбирни гуманитар фанлар кафедраси доцент Х.И. Азимов олиб борди. Ўқитувчилардан Полатова. Х.А., Нигманов.Р.Б., Хакимова.М.Н., Ботирова.Х.Э., Мамадалиева.Б.А., Ўришев.А.Э ва ГТҚ факультет талабалари қатнашишди.
2 - ТТЖ тарбиячи-педагоги, психолог Дилором Сагдуллаева ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов