Қалбга малҳамлик

Боланинг кўнгли нозик. Ҳаётда туғма нуқсонлар билан дунёга келадиганлар ҳам ёхуд бахтсиз ҳодиса сифатида кейинчалик, ногирон бўлиб қоладиганлар ҳам учрайди. Улар билан ҳамдард бўлиш инсонпарварлик ва одамийликнинг муҳим мезонларидандир. 
3- декабр халқаро ногиронлар кунига бағишлаб ҚСХEТ факултетининг ёшлар етакчиси М. Луфуллаев ташаббуси остида факултет 1-босқич талабалари билан биргаликда хайрия йўли билан қилинган тадбир Мирзо Улуғбек туман 105-сонли имконияти чекланган болалар мактаб интернати тарбияланувчиларига бир олам қувонч олиб келди. Бу болалар ақлан ва жисмонан заиф бўлсада уларни кўнгли пок, орзулари осмон. 
Бу тадбирдан ўзгача шукуҳда қайтган ҚСХEТ факултети ёшлар жамоаси ўзларининг савобли ва хайрли ишларидан роса мамнун бўлишди. 

  

ҚСХEТ факултети ёшлар етакчиси Луфуллаев Музаффар ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов