Cобиқ “Умид” жамғармаси битирувчиларининг биринчи Халқаро конференцияси
ГИМ факультети ГИМ кафедраси доценти С.Вафоев ҳамда стажёр-ўқитувчиси С.Холовалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ташкил этилган “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” собиқ “Умид” жамғармаси битирувчиларининг биринчи Халқаро конференциясида Қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар шўъбасида фаол иштирок этишди.
Дастлаб конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди, куннинг иккинчи ярмида шўъбалар бўйича тақдимотлар бошланди. “Қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар” шўъбасида Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев модераторлик қилди. Тақдимотлар савол-жавобга бой бўлди. Институтимиз ўқитувчилари сув тежамкор технология бўйича ўзларининг инновацион лойиҳаларини тақдим этишди ва ташаббусни қўлга олишди.
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси стажёр-ўқитувчиси С.Холова ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов