Масъуллик ва мажбурият
2019 йил 4 февраль куни Институтимиз илмий анжуманлар залида Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга масъулман!” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Қ.Шавазов, Юрисконсульт У.Муратова М.Улуғбек тумани 2-ИИБ Вояга етмаганлар ва ҳуқуқбузарлик инспектори, майор Ш.Ҳикматуллаев ва катта лейтенант Д.Иноқов ва "ГИМ" факультети декани Б.Норовлар маъруза қилишди.
Бўлиб ўтган тадбирда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишлари билан бирга талабалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларга доир фаолиятнинг асосий вазифалари, назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг иштироки, таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари ваколатлари ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
"ГИМ" факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибаев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов