Радикализм, миссионерлик ва прозелитизм таҳдиди
Бугун "Ер ресурсларини бошқариш" факультетида “Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Камоллиддин Ориф Буҳорий мачитининг имом мойили Қобулқори Тошпўлатов радикализм, терроризм ва жангари экстремизм мафкураси ҳақида талаба-ёшларга маълумотлар бериб, уларга нафақат бир мамлакат ёки муайян минтақа доирасида кенг тарқалаётгани, балки ушбу жараён миллий чегара билмаслиги ҳақида гапириб ўтди.
Шу билан бирга, айнан шу сабабли МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида ҳар қандай кўриниш ва шаклдаги терроризм ва экстремизмга йўл қўймаслик муҳитини шакллантириш, ушбу хавфли таҳдидларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига кўмаклашадиган сабаб шароитларни аниқлаш, ҳамда бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини ва шу билан бирга, Ислом динининг фақат яхшиликни тарғиб қилиши, унда қайд этилган суралар, ҳадислар ҳақида гапириб ўтди.
Диннинг мақсади, асосий омиллари фақат инсонларни яхшиликка чорлаш, ёмон иллатлардан қайтариш экалигини, минг афсуслар бўлсинки, тарихданоқ кўкларга кўтарилган ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб, ўзгармас анъаналар, собит қонун-қоидалар мезонига қурилган Ислом дини ҳозирги кунда икки хил кўринишга маърифий ва радикал деб номланган икки тармоққа ажралганлигини айтиб ўтди. Шунингдек ёшларни бошқа давлатларда кечаётган нохуш воқеалар ҳамда тартибсизликлардан воқиф этиш эмас, балки ўз тинчлигимизнинг қадрига етиш, уни ҳар қандай таҳдидлардан асраб-авайлаш эканлигини, ҳар қандай уруш бегуноҳ аҳолининг қийинчиликлари ва изтироблари билан тугашини, лекин бу каби тартибсизликларга айрим кимсалар бундан фақат моддий манфаат топиш учунгина қўл урадилар. Биз бу тинчликка осонлик билан эришганимиз йўқ шунинг учун энди уни қадрлашимиз, асрашимиз керак ва зарурлигини, Ўзбекистонимизни асраш, унинг тинчлигини барқарорлаштириш эса ёшларнинг қўлида эканлигини тушунтириб ўтди.
Шундан сўнг тадбир сўнгида факультет декани Ш.Нарбаев ҳамда ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова йиғилган барча талабаларга Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини қадрига етиш, унинг келажаги бўлмиш ёшларни миссионерлик, терроризм, экстремизм каби ёвуз иллатлардан асраб-авайлаш кераклиги тўғрисида қисқача маълумотлар бериб ўтди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассис орқали жавоблар олишди. Тадбир жуда қизиқарли бўлиб ўтди.
"Ер ресурслари бошқариш" факулетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов