Санъаткор билан учрашув
3 - май куни Талабалар турар жойида истеъдодли хонанда Жасур Мавлонов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тарбиячи-педагог, психолог Дилором Сагдуллаева бошчилигида ижодий учрашув қизиқарли тарзда ташкил этилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларини беришди. Энг фаол савол берган талабага хонанда Жасур Мавлонов дискларини совға қилди. Талабалар ташкил этилган ижодий учрашувдан жуда хурсанд бўлганлигини айтиб ўтишди ва бундан кейин ҳам Жасур Мавлоновни талабалар ётоқхонасига тез-тез келиб янги ижодий янгиликлардан хабардор этиб туришларини таклиф этишди. Бу ижодий учрашув талабаларнинг кайфиятини кўтариб янада куч-ғайрат билан илм олишига ундагани аниқ. Магистратура бўлими «Геодезия ва геоинформатика» йўналиши 1-босқич 105-гуруҳ магистранти Авилова Нилуфар шу хусусда ўз фикрини билдириб ўтди. ГИМ ,ГТС ,ҚСХEТ, ЙРМ талабалари Тарбиячи-педагог Хаитова Азиза ГТС, ГИМ факультети декан ўринбосарлари Азимов Азам, Рўзибоев Ортиқлар ҳам қатнашишди.
Тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов