Табиат музейига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги Ўзбекистон Давлат табиат музейи — энг кекса илмий-маърифий муассаса ҳисобланади. У 1876 йил 12 июлда ташкил этилган. “Тупроқшунослик ва деҳқончилик” кафедраси  катта ўқитувчи Дурдона Аликариева “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” фанидан ҚСХЭТ факультети  ҚХЭА  таълим йўналиши 203 -  гуруҳ талабалари  билан  2019  йилнинг 2 май куни ўша табиат  музейига ташриф буюришди.

Талабалар музей экспонатларини кузата туриб, она юртимизнинг гўзал табиатини нафақат фотоларда, балки диорама ва экспозицияларда унинг нақадар ранг баранглигини, такрорланмас қирраларини яна бир бор гувоҳи бўлишди.  Музейга ташриф  ғоят қизиқарли бўлди фан ўқитувчиси  ҳамда  талабалар музейнинг ёшларни   табиатга муҳаббат  руҳида тарбиялашда улкан ҳиссаси борлигини эътироф этишди.

ГМ факультети “Тупроқшунослик ва дехқончилик” кафедраси катта ўқитувчиси Аликариева Дурдона ахбороти.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов