Халқаро Ёзги мактаб натижалари
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 2019 - йил 29 - апрел 5 - май кунлари ташкил этилган Халқаро Ёзги мактаб (Summer School 2019) ўз ниҳоясига етди. Барча иштирокчилар, халқаро меҳмонлар, ташкилий ишларда қатнашганлар, институт раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари ва сертификатлар билан тақдирландилар.(International Summer School Sustainablity Assessment of the Water –Energy-Food Nexus for Irrigated Agriculture: Interdisciplinary Approaches for Central Asia) кутилгандан юқори савияда ташкил этилди, барча шароитлар яратиб берилди.
Натижа: Ташриф буюрган Халқаро олий таълим муассасалари вакиллари, меҳмонлари, профессор-ўқитувчилари билан танишиш, тажриба алмашиш, уларнинг олий таълим муассасаларидаги шарт-шароитларни ўрганиш. Илмий жиҳатдан, мавзу юзасидан бугунги кундаги глобал ҳамда Республикамиздаги муаммолар, уларнинг ечимлари, таҳлиллар, баҳсли саволлар ўртага ташланди ҳамда тақдимотлар тайёрланииб, фикр-мулоҳазалар тингланди.
Тажрибали иштирокчилар, профессор-ўқитувчиларнинг мавзу юзасидан ўз тақдимотлари билан иштирок этишди, хорижий тилларда суҳбат олиб бориш орқали, назарий билимлар оз бўлсада мустаҳкамланди. Гуруҳларга бўлинган ҳолда, ўқув-дарслари олиб борилди, мавзуга оид бўлган амалиёт обйектлари билан танишган ҳолда, машғулотлар ўтказилди.
Спорт тадбирлари, экскурсиялар, маданий тадбирлар ташкил этилди. Муҳими, ташриф буюрган Халқаро меҳмонларимиз билан талим соҳасидаги алоқалар янада яхшиланиб, дўстлик, ҳамжиҳатликнинг ошишига сабаб бўлди десак, адашмаган бўламиз. Келгусида ана шундай ёзги мактабларнинг кўпайишини таклиф бериб, ушбу Суммер Счоол - 2019 ни ташкил этиш ва яхши ўтишида ўз ҳиссасини қўшган барчага, шарт-шароитларни яратиб берган институт раҳбариятига, институт Касаба уюшмаси қўмитасига миннатдорчилик билдирамиз.
Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Акмал Бердимуродов
Институт матбуот котиб Раҳимбой Жуманиёзов