Ҳайкал қаршисидаги ўйлар…

Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, бугун сафларимизда юрган, эл-у юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг: “Хотира ва қадрлаш деганда биз, аввало, ўзимизни инсон сифатида англашни, одамийлик фазилатларини улуғлашни назарда тутамиз”, - деган қимматли сўзлари замирида ана шундай ҳикмат ётибди.

Куни кеча “Гидромелиорация” факултетининг 107-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Санобар Дўстназарова раҳбарлигида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳайкали қад ростлаган майдонда, Оқсарой қароргоҳида бўлишди. Ислом Каримов сиймосида, унинг нигоҳларида худди ҳаётлик пайтидагидек ўз халқига меҳр акс этиб турганини англагандек бўлдик. Биз ёшлар, келажак бунёдкорлари буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлишга, улуғ ёдларини қалбимизда пок ҳамда мангу сақлашга, улар барпо этган Мустақил она Ўзбекистонимиз бахт-у иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилишга ваъда берамиз деган мулоҳазалар талабалар кўнглидан кечгани рост.

ГМ-107 - гуруҳ талабаси Азизбек Ҳасанов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов