Тўсиқларни бартараф этиш механизми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 22-мартдаги "Халқаро ривожлантириш Ассоциацияси иштирокида олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-2848-сонли қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан "RB Asia" консалтинг компанияси билан биргаликда лойиҳа доирасида "ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ва қизлар қатламларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши ва таълим олишида вужудга келаётган тўсиқлар ва уларни бартараф этиш механизмларини ишлаб чиқишда техник ёрдам кўрсатиш" йўналишидаги олиб борилган тадқиқот бўйича  Вазирлик хузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази қошидаги  талабаларнинг медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш масканида семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинар иштирокчиларига зарурий маълумотлар берилди.

Институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Хафизова ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов