Битирувчиларни олқишлаб

2019 йил 5 июль куни институтимизнинг “Гидротехника қурилиши” факультетидаги 200 нафарга яқин битирувчиларига Бакалавр даражали дипломлар топширилди ва уларга мустақил ҳаётга йўлланма берилди. Шуни айтиш жоизки, замонавий билимларни эгаллаш бу эл-юрт хизматида камарбаста бўлиш демакдир. Олинган билим халқ хўжалигининг муайян жабҳаларида амалиётга айланганда, унинг натижаси ва самараси ўзгача бўлади.

Тадбирда институт ректори Умурзаков Ўктам Пардаевич, Ўқув ишлари бўйича проректор Мирзаев Баҳодир Суюнович, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Шавозов Қодиржон Очилович ва факультетлар деканлари ота-оналар ва битирувчи-ёшлар иштирок этишди. Институт ректори Умурзаков Ўктам Пардаевич тадбирни очди ва битирувчиларни уларнинг ота-оналарини табриклади.

Шундан сўнг факультет декани Ҳасанов Бахридин Баратович битирувчиларни табриклади ва институт ректорининг бакалавр дипломини бериш тўғрисидаги буйруғини ўқиб эшиттирди. Битирувчиларга дипломларни шахсан Ў.П.Умурзаков топширди. Ўзининг иқтидори ва ташаббускорлиги билан ўрнак бўлган битирувчиларнинг ота-оналарига институт раҳбарияти томонидан “Ташаккурномалар” тақдим этилди. Сўзга чиққан ота-оналар фарзандларига таълим-тарбия берган барча устозларга миннатдорчилик билдирди. Дарҳақиқат, битирувчиларга назар солар эканмиз, ҳар бирида ўзига хос ишонч берилгани ҳис этдик. Ўйлаймизки, устозларидан олган билимларни келгуси мустақил ҳаётда барча битирувчиларимиз амалиётда қўллай олади.

ГТҚ факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини А.И.Азимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов