Бахтимиз қомуси

Жорий йилнинг декабрь ойи маънавият ва маърифат ойлиги муносабати билан 6 декабрь куни КХМ факультети раҳбарияти ташаббуси билан талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Конституция – бахтимиз қомуси” деб номланган мунозара-суҳбат бўлиб ўтди. Мунозара-суҳбатда факультет декани Қ.Шавазов талаба-ёшларни Конституция куни ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан қутлади. Сўнгра мавзу юзасидан сўз институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов Конституциянинг тарихи, моҳияти ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар берди ҳамда бугунги кунда рўй бераётган ислоҳотлар, сайловолди жараёнлари, талаба-ёшларнинг бу ҳодисага бўлган муносабати ҳақида даъваткорона нутқ сўзлади. Конституциямиз билан боғлиқ бўлган ва эришилган ютуқларимиз ҳақида ҳам ижобий фикрларни айтьиб талабаларнинг саволларига муфассал жавоб берди. Бу тадбирга яқиндан ёрдам берган факультет рахбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

ҚХМ ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари  Ҳ.Бойматов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов