Иродамиз ўз-ўзимизни идора этишда
Жорий йилнинг 04 декабр кун 2-маърузалар залида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Қ.Чориев, “Гидротехника қурилиши” факультети декани Б.Б.Ҳасанов, декан ўринбосарлари А.И.Азимов, Б.А.Нормўминов, С.Б.Рўзиев, А.Б.Халимбетов, “Талабалар турар жойлари” директори И.Бухоров, 2-сонли ТТЖ мудири У.Аллаяров ҳамда ТТЖда яшаётган 132 нафар талабалар иштирокида “Талабалар турар жойида ўзини-ўзи бошқариш тизимини жорий этиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Б.Б.Ҳасанов сўзга чиқиб, ТТЖда ўзини-ўзи бошқариш тизими шакллантирилганлиги, Талабалар Кенгаш раиси ва аъзолари сайланганлиги, уларнинг фаолияти Низом асосида ташкил этилиши тўғрисида маълумот берди ва сўзни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Қ.Чориевга берди.
Р.Қ.Чориев, талабаларга ТТЖда яшаш ички-тартиб ва қоидалари, шахсий гигена, талабаларнинг ўзларини тутиши ҳамда ўзлари яшаб турган хоналар ва қаватларнинг тозалигини сақлашлари ҳамда дарсдан кейинги бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун тавсия ва таклифларни берди. Дарсдан кейин ишлайдиган талабаларга ўз тавсияларини бериб, ТТЖнинг ички-тартиб қоидалари бўйича соат 23:00 дан кечикмасдан ТТЖга етиб келишлари лозимлигини таъкидлади. Талабаларнинг саволларига проректор, декан ва ТТЖ директори асосли жавоб беришди, тадбир мазмунли тарзда ўтди.
“ГТҚ” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.И.Азимов ахбороти
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов