Сайёр дарс

2019 - йил 4 - декабр куни ТИҚХММИ Қарши филиали биринчи босқич талабаларига “Умумтехник фанлар” кафедраси ўқитувчилари Ж.Сағдиев, Ш.Хушийев, Ж.Ўриновлар томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида сайёр дарслар ташкил қилинди. Ушбу машғулотларда “Гидротехник иншоотлар ва насос ва станциялардан фойдаланиш” таълим йўналиши талабалари Қарши гидроузелига ташриф буюришда ва у ерда сув тўсувчи ва сув ўтказувчи иншоотлар билан танишдилар. Сув хўжалиги ва мелиорацияси йўналиши талабалари эса Қарши шаҳар Сув оқова сув узатиш станциясида бўлишди ва шаҳар сув таъминоти тизими билан яқиндан танишдилар.

Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов