Спорт ойлиги

Тошкент молия институти олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасида 2019 йил  май ойи “Спорт ойлиги” давомида ҳамда “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан  “Бўш вақтимиз – билим ва спорт билан бирга” шиори остида ТИҚХММИ ҳамда Тошкент молия институтларининг талаба-ёшлари ҳамда профессор ўқитувчилари терма жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Мусобақа қизиқарли ва сермазмун ташкил этилди.

Мазкур мусобақада талаба-ёшлар ўртасидаги беллашувда “Ирригатор” терма жамоаси, “Молиячи” терма жамоаси устидан 3:1 ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, профессор ўқитувчилари ўртасидаги беллашувда томонларнинг кучлари тенг бўлиб, дўстлик ғалаба қозонди. Мусобақада фаол иштирок этган, ажойиб ва мазмунли ўйин кўрсатган ҳар иккала институт жамоа аъзоларига миннатдорчилик билдирамиз. Ҳамкорлигимиз давомий бўлсин!

“Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мудири   М.Норқобилов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов